Сирдарё вилояти ва Хитойнинг Хэбэй провинцияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик кўламлари кенгаймоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Сирдарё вилояти делегацияси Хитойга ташрифи давомида Хэбэй провинцияси Баодин шаҳрида ўтказилган «Сирдарё – Баодин» бизнес-форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Тадбирда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Сирдарё вилояти хокимияти вакиллари, Баодин шаҳар раҳбарияти ва тадбиркорлар иштирок этдилар.
Бизнес форум доирасида Сирдарё вилоятида эркин бизнес билан шуғулланиш, вилоятда фаолият олиб бораётган саноат зоналарида яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақидаги тақдимотлар ўтказилди.
Тадбирда Сирдарё вилояти ва Баодин шахри тадбиркорлари ўртасида савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, инновация ва ахборот технологиялари йўналишларида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришдан томонлар бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Бизнес-форум якунида Хитойнинг «Foshan Jade Import and Export Trading Co.LTD» компанияси билан қиймати 10 миллион доллар бўлган ЛДСП, МДФ ва Акрилдан мебел ва жиҳозлар ишлаб чиқаришга инвестициялар киритиш, «Сhina Materials Storage and Transportation Group» компанияси билан умумий қиймати 12,5 миллион доллар бўлган пойафзал ишлаб чиқариш ва 10 миллион доллар бўлган газлама тўқиш лойиҳаларига инвестицияларни жалб этиш бўйича Меморандумлар имзоланди.
«Дунё» АА