Словакиянинг етакчи компанияси Ўзбекистонда биоёнилғи ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини ўрганмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Братислава шаҳрида Словакиянинг «АZC Group» компаниясининг бизнесни ривожлантириш масалалари директори Ричард Сабо билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мулоқот аввалида Ўзбекистонда хорижий инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун яратилган қулай инвестиция муҳити, уларга берилаётган имтиёзлар ҳамда мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш салоҳиятига бағишланган тақдимот намойиш этилди.
Ричард Сабо «АZC Group»нинг Ўзбекистон ишбилармон доиралари билан яқин ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Томонлар Ўзбекистонда ўзаро ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва биоёнилғи ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Музокаралар натижаси ўлароқ, жорий йил сентябрь ойида Ричард Сабонинг Ўзбекистонга амалий сафарини уюштириш ва таклиф этилган лойиҳалар бўйича маҳаллий давлат органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди.
«АZC Group» 2003 йилда ташкил этилган. Компания биоёнилғи, этанол, алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, ахборот технологиялари, ёқилғи, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспорт (поездлар ва юк машиналари), логистика ҳамда ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатадиган 30 га яқин корхоналарни ўз ичига олади.
«Дунё» АА