СМТИ директори МДҲ Ижроия қўмитаси раиси - ижрочи котиби билан Ҳамдўстлик экспертлар халқаро форумига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Москвада Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов МДҲ Ижроия қўмитаси раиси - ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашилди. Сергей Лебедев ўтган йил Ўзбекистон МДҲга самарали раислик қилганини таъкидлади. Бу 2020 йил 18 декабрь куни бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши якунида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилишга имкон берди.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган МДҲ экспертлар халқаро форумини биргаликда тайёрлаш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур анжуман Ҳамдўстлик ахборот хавфсизлигини таъминлаш истиқболларига хизмат қилади.
Учрашув Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегациянинг 1-2 апрель кунлари Москвада бўлиб ўтаётган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги иштироки доирасида бўлиб ўтди.
/«Дунё» АА/.