Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

СМТИ директорининг биринчи ўринбосари: Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислигининг юқори натижалари Ҳамдўстликка аъзо давлатлар мамлакатимизнинг амалий шерикликни чуқурлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганини ифодалайди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
СМТИ директорининг биринчи ўринбосари: Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислигининг юқори натижалари Ҳамдўстликка аъзо давлатлар мамлакатимизнинг амалий шерикликни чуқурлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганини ифодалайди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоконференция шаклида йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директорининг биринчи ўринбосари Акромжон Неъматов «Дунё» ахборот агентлигига МДҲ Саммити натижалари ҳақидаги фикрларини билдирди.

Мамлакатимизнинг МДҲдаги раислиги натижалари ҳақида сўз юритар эканмиз, шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, кўплаб минтақавий ва халқаро ташкилотлар ишини мураккаблаштирган оғир эпидемиологик вазиятга қарамасдан, Ўзбекистон Ҳамдўстлик доирасида жуда самарали ишларни амалга оширди.

Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги Концепциясига мувофиқ, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Иқтисодий кенгаш мажлислари, соҳавий ҳамкорлик органлари, жумладан, Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик кенгаши, Гуманитар ҳамкорлик кенгашининг 60 га яқин йиғилиши бўлиб ўтди, 70 дан ортиқ муҳим кўп томонлама ҳужжат қабул қилинди.

Жорий йил Ўзбекистон МДҲнинг Ёшлар ишлари бўйича кенгаши, Меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат кенгаши, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат кенгаши каби учта органига қўшилди. Шундай қилиб, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар билан ҳамкорлик 39 та соҳавий орган доирасида давом эттирилмоқда.

МДҲ доирасидаги узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бугунги шароитга мослашган асосини шакллантирадиган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами келишилгани ва қабул қилингани Ўзбекистон раислигининг самарадорлигини намойиш этмоқда. Мазкур ҳужжатлар сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик, маданият, туризм, спорт, ёшлар сиёсати, инновацион ривожланиш каби устувор йўналишларни қамраб олди.

МДҲ маконида барқарор ривожланиш учун, хусусан, 2021-2030 йилларда туризм, жисмоний тарбия ва спорт, ёшлар сиёсати соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш стратегиялари, жамиятнинг рақамли ривожланиши соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, 2025 йилгача ҳарбий ҳамкорлик ва 2030 йилгача минтақалараро ва трансчегаравий ҳамкорлик концепциялари долзарб аҳамиятга эга.

МДҲнинг 2030 йилгача бўлган даврда иқтисодий ривожланиш стратегияси алоҳида эътиборга лойиқ. Мазкур ҳужжатда давлатлар ўртасида иқтисодий шерикликнинг 30 дан ортиқ йўналиши бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш, миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлиги ва Ҳамдўстлик мамлакатлари фуқаролари турмуш фаровонлигини ошириш, МДҲга аъзо давлатларнинг жаҳон иқтисодий муносабатларидаги позицияларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Жорий йил май ойида Ҳамдўстлик Ҳукумат раҳбарлари кенгаши томонидан тасдиқланган МДҲга аъзо давлатларнинг 2030 йилгача бўлган даврда транспорт соҳасидаги ҳамкорлигининг устувор йўналишлари мазкур стратегияни ҳаётга тадбиқ этилишига қўшилган салмоқли ҳисса бўлди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ушбу дастуриламал ҳужжатда умумий транспорт маконини шакллантириш ва МДҲ мамлакатларидаги транспорт коридорларининг рақобатбардошлигини ошириш, уларнинг Европа ва Осиё транспорт тизимларига интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирилган сиёсат олиб бориш кўзда тутилган.

Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислигининг энг муҳим ютуғи — МДҲни яқин ўн йилликда янада ривожлантириш бўйича концепциянинг қабул қилингани бўлиб, унда ҳамкорликнинг сиёсий, иқтисодий, гуманитар, маданий ва бошқа соҳалардаги ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва узоқ истиқболда ҳар бир аъзо давлатнинг самарали ривожланишини таъминлайдиган интеграциялашган иқтисодий ва сиёсий бирлашма ташкил этиш бўйича келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Концепциянинг аҳамияти шундаки, у МДҲга аъзо давлатларнинг миллий иқтисодиётни янада ривожлантириш ва хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар турмуш фаровонлигини мустаҳкамлаш, жаҳон сиёсий, ижтимоий-маданий ва иқтисодий жараёнларига кириб боришдаги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган ҳамда Ҳамдўстлик тузилмалари ва иш услубини жадал ривожланаётган дунёнинг янги вазифаларига мослашишини назарда тутган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон раислигида МДҲга аъзо давлатларнинг 2021-2025 йилларда ташқи чегараларда чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик дастури, шунингдек, давлатлараро инновацион маконни ривожлантириш асосида иқтисодий тараққиётнинг инновацион жиҳатини кучайтиришга қаратилган МДҲга аъзо давлатларнинг 2030 йилгача инновацион ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича давлатлараро дастурни келишиш ва қабул қилиш бўйича мақсадли иш олиб борилди.

Юқорида келтирилган ўрта ва узоқ муддатли мазмундаги концептуал ва дастурий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш бўйича мувофиқлаштирилган ишлар МДҲга аъзо давлатларнинг стратегик манфаатлари ва ривожланиш мақсадлари муштараклигини, уларнинг кенг кўламли масалалар бўйича тенг, ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Шу нуқтаи назардан, Президент Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида илгари сурган Ҳамдўстлик доирасида электрон тижоратни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси», Саноат кооперациясининг кенг кўламли дастури, Меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик дастури, Дерадикализация соҳасида ҳамкорлик дастурини қабул қилиш, «МДҲ соғлиқни сақлаш марафони»ни ўтказиш ва бошқа ташаббуслар долзарб аҳамиятга эга.

Қабул қилинган стратегик ва концептуал ҳужжатларни амалга оширишга қаратилган ушбу ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этиш МДҲга аъзо давлатларнинг улкан салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, Ҳамдўстликда инқироздан кейинги даврда барқарор ва изчил ривожланишни таъминлаш бўйича умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга имкон беради.

Бу, ўз навбатида, Ҳамдўстликнинг кўп томонлама ҳамкорликнинг самарали механизми сифатида ҳаётийлигини, янги шароитларга мослашишга тайёрлигини, МДҲга аъзо давлатларнинг мамлакатларимиз аҳолиси турмуш фаровонлиги ва сифатини барқарор равишда яхшилашга бўлган умумий интилишини тасдиқлайди.

Умуман олганда, Ўзбекистон Ҳамдўстликдаги иштирокини фаоллаштирган ҳолда кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида эришилган юқори натижалар аъзо давлатлар мамлакатимизнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги маконида сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик ҳамда барқарор ривожланишни таъминлашнинг барча йўналишларида амалий шерикликни чуқурлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдаги интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради.

«Дунё» АА