Солиқ органлари нархларни сунъий оширишга қарши курашмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Давлат солиқ органлари “ишонч телефон”ларига жойларда озиқ-овқат ва шахсий гигиеник воситаларнинг нархлари сунъий оширилганлиги юзасидан кўплаб мурожаатлар келмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Солиқ қўмитаси манбасига асосланиб.
Жумладан, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд вилоятида давлат солиқ хизмати ходимлари бозорлар ва савдо марказларида нарх мўътадиллигини сақлаш устидан назорат ўрнатди.
Вилоятда 40 та деҳқон бозори, 39 та йирик озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини амалга оширувчи супермаркет мавжуд. Бозорлар ва савдо комплексларида сотилаётган, кундалик истеъмол учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир субъектга давлат солиқ хизмати ходимлари бириктирилди. Улар томонидан нарх-навони оширмаслик тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказиб борилмоқда.
Шунингдек, 946 та дорихона масъуллари билан дори воситалари ва шахсий гигиена воситалари (тиббий ниқоб) нархларини оширмаслик юзасидан суҳбат ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари томонидан жойларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат (ун, шакар, ёғ, гуруч, гўшт) ва фармацевтика маҳсулотлари нархини асоссиз оширилишига йўл қўйганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантиришлар берилиб, корхона масъулларидан кафолат хатлари олинмоқда.
Бундай ишлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда.
UzA