СПЕКА иштирокчилари Олмаотада ҳаморлик стратегиясини муҳокама қилдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
16-17-ноябрь кунлари Олмаотада БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси кўмагида чақирилган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕCА) иқтисодий форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, бевосита ва онлайн тарзда ўтказилган ушбу тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистоннинг бошқа вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этди.
Форумнинг фаолияти COVID-19 пандемиясидан кейин иқтисодий тикланиш, иқтисодий ўзгаришлар ва СПЕКА минтақасида барқарор ўсиш, барқарор энергия алмашуви, рақамли трансформация, гендер тенглиги, аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш ва бошқа соҳалар каби устувор йўналишлар бўйича ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилди.
Юқори даражадаги ялпи мажлисда Ўзбекистон делегацияси СПЕCА дастури доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, иқтисодиётни рақамли трансформация қилиш, ташқи савдони диверсификация қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш, атроф-муҳитни яхшилаш, гендер тенглиги, минтақавий ва минтақалараро ўзаро боғлиқлик, «Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон», «Термиз - Мозори–Шариф - Кобул - Пешавор – Карачи», «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ҳиндистон» халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот ўтказди.
Форум якунлари бўйича муҳокама қилинган масалалар доирасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ қарорлар қабул қилинди.
Маълумот ўрнида: СПЕCА — БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон учун махсус дастури ҳисобланади.
«Дунё» АА