Стокгольмда Ўзбекистон делегацияси Швеция ТИВ давлат котиби билан музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Стокгольмда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Швеция ташқи ишлар вазирлигининг давлат котиби Ян Кнутссон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.
Швеция давлат котиби Стокгольмда Ўзбекистон элчихонаси очилгандан сўнг юқори даражадаги Ўзбекистон делегациясининг қиролликка биринчи расмий ташрифини олқишлади. Унинг фикрича, ушбу ташриф икки томонлама сиёсий ва парламентлараро мулоқотни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан жуда муҳим аҳамият касб этади.
Учрашув якунида Швеция ташқи сиёсат идораси раҳбариятининг жорий йилда Ўзбекистонга ташрифини ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.
СТОКГОЛЬМ, 25 апрель. /«Дунё» АА/.