Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти эксперти: Ўзбекистон раҳбарининг ҳаётнинг ўзи тақозо этаётган ташаббуси МДҲ маконида ахборот алмашиш механизмининг такомиллашувига ижобий таъсир кўрсатади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти эксперти: Ўзбекистон раҳбарининг ҳаётнинг ўзи тақозо этаётган ташаббуси МДҲ маконида ахборот алмашиш механизмининг такомиллашувига ижобий таъсир кўрсатади

“МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа муносабатларни ривожлантириш нуқтаи назаридан,

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ҳамдўстлик Давлат раҳбарлари Кенгаши раиси сифатида илгари сурилган ўзаро ҳуқуқий ёрдам соҳасида ахборот алмашиш учун ягона электрон платформа яратиш ташаббуси, энг долзарб масалалардан биридир”, - деди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) етакчи тадқиқотчиси Феруз Мирзараҳимов “Дунё” АА мухбирига.

– Ортга назар ташлайдиган бўлсак, ўтган давр мобайнида МДҲ давлатларида яратилган зарур ҳуқуқий асослар туфайли ҳуқуқий ҳамкорликни самарали амалга ошириш бўйича етарли тажриба тўпланди. Масалан, 1993 йилдаги Минск конвенцияси ва унинг 1997 йилдаги протоколи ҳамда 2002 йилдаги Кишинёв конвенцияси ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги асосий кўп томонлама инструментлар қаторида келтириш мумкин. Ушбу ҳужжатларнинг асосий мақсади Ҳамдўстликка аъзо давлатлар фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини белгиланган давлатлараро ҳуқуқий майдон доирасида уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа долзарб муаммоларини ҳал этишда кўмаклашишга қаратилган. Шу ўринда, мавжуд воқеликлар муаммоли масалаларни, биринчи навбатда, оддий фуқароларни, шу жумладан, оғир аҳволда қолганларнинг муаммоларини ҳал этишда доимий такомиллашув ва замонавий ёндашувларни талаб этади.

Бугунги кунда давлатлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар қоғоз ҳужжат айланиши орқали амалга оширилиб, уларни рўйхатга олиш учун нисбатан кўпроқ вақт талаб этилади ва процессуал харажатларнинг ортишига олиб келади.

Амалиёт шуни кўрсатадики, сўров юбориш ва унга тегишли жавоб олиш учун ўртача 3-6 ой талаб этилади. Кўпинча, бу вақт мобайнида мурожатномаларда кўрсатилган тегишли маълумотлар ўз долзарблигини йўқотади, натижада МДҲ фуқароларига ўз вақтида тўғри ҳуқуқий ёрдам кўрсата олмасликка олиб келади.

Коронавирус пандемияси ва бу туфайли жорий этилган карантин тадбирлари ҳам МДҲга аъзо давлатлар ўртасида қоғоз ёзишмаларини юборишдаги қийинчиликларни келтириб чиқарди.

Бугунги кунда ўзаро ҳуқуқий ёрдам МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида кенг қамровли характерга эга бўлди. Биргина 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон ваколатли органлари томонидан бу борадаги 60 мингдан ортиқ ҳужжат кўриб чиқилди.

Умуман, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида ахборот коммуникация ва бошқа рақамли технологияларни кенг жорий этиш фонида, МДҲга аъзо давлатлар ўртасида йўлга қўйилган ҳуқуқий муносабатлар амалиёти замон талабларига жавоб бермайди, Ягона электрон платформанинг яратилиши эса мазкур йўналишдаги муносабатларни сифат жиҳатдан юксалтиришга олиб келади, хусусан, ҳуқуқий ахборот алмашиш самарадорлиги ва тезлигини янада оширади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўзаро ҳуқуқий ахборотнинг тезкор алмашинуви ижтимоий-иқтисодий муносабатларни барқарорлаштириш ва ривожлантиришга туртки бергани ҳолда, нафақат МДҲга аъзо давлатлар ўртасида, балки фуқароларнинг ўзаро ишонч даражасини оширишга ҳам хизмат қилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон раҳбарининг ҳаётнинг ўзи тақозо этаётган ташаббуси фуқаролар ва турли компаниялар ўртасида келиб чиқадиган МДҲ маконидаги иқтисодий жараёнлар фаоллигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.

/«Дунё» АА/.