Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташрифи бўйича маърузасини тақдим қилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташрифи бўйича маърузасини тақдим қилди

Бугун, 13 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Женевада (Швейцария) бўлиб ўтаётган 44-сессияси доирасида БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саяннинг 2019 йил 19-25 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунларига доир маърузаси тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Олий суди манбасига асосланиб.

БМТга аъзо мамлакатлар делегацияларининг бевосита иштирокисиз ўтаётган Инсон ҳуқуқлари кенгашининг ушбу сессияси ишида Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам видеоконференцалоқа режимда иштирок этди.

Сессияда БМТ Махсус маърузачисининг мамлакатимизга ташрифи якунлари юзасидан таклиф этилган тавсиялар асосида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида Ўзбекистон делегациясининг шарҳлари ҳам тингланди.

БМТ Махсус маърузачиси ўз маърузасида Ўзбекистонда кейинги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида эришилган ижобий натижаларни алоҳида таъкидлади.

Халқаро ҳамжамият эътибори, авваламбор, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда давлат институтлари ва сиёсатни ислоҳ этиш ҳамда модернизация қилиш бўйича кенг қамровли дастур ишлаб чиқилганига қаратилди. Ҳозирги даврда одил судлов тизимида амалга оширилаётган ислоҳот ана шу дастурнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.

Диего Гарсия-Саян Президент Шавкат Мирзиёев ўз лавозимини бажаришга киришган пайтидан бошлаб амалга оширган муҳим ишлар қаторида, жумладан, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқшуносларнинг ўз касбий фаолиятини янада эркин бажаришини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг муайян амалий натижаларини санаб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистонда суд ҳокимияти ва судлар хизматини ташқи сиёсий босимлардан муҳофаза қилиш борасида кенг ваколатларга эга бўлган конституциявий орган сифатида Судьялар олий кенгаши ташкил этилган.

Маъмурий ишлар бўйича судларнинг янги тизими яратилган. Адлия вазирлиги зиммасидаги судлар фаолиятининг маъмурий жиҳатлари билан боғлиқ айрим маъмурий ва техник функциялар Олий суд ҳузурида янги ташкил этилган Судлар фаолиятини таъминлаш бўйича департамент ихтиёрига берилган.

Мамлакатда прокурорларга нисбатан муносабатда судьялар мустақиллигининг ўзига хос кўрсаткичи сифатида, жиноят ишлари бўйича оқлов ҳукмлари миқдори ортиб бормоқда. Судьялик лавозимларига номзодларни саралаш ва тайинлашнинг янги тартиб-таомиллари жорий этилган. Судьялар алмаштирилмаслиги кафолатларини мустаҳкамлаш бўйича амалий чоралар кўрилган.

Судьяларни бирламчи ва узлуксиз тайёрлаш тизимини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилган, жумладан, Судьялар олий кенгаши ҳузурида Судьялар олий мактаби очилган. Судлар чиқарган қарорлар Олий суд веб-сайтида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда. Одил судловдан фойдаланиш имкониятларини осонлаштириш ҳамда бу борадаги шаффофликни оширишга қаратилган электрон тартиб-таомиллар босқичма-босқич татбиқ этилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсат соҳасида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилган. Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун қабул қилинган ва бундай чораларни амалга ошириш учун таъсирчан механизмлар яратилган.

БМТ Махсус маърузачисининг фикрича, ушбу амалий чора-тадбирларни том маънода мустақил ва холис одил судлов тизимини барпо этиш йўлидаги дастлабки қадамлар деб ҳисоблаш лозим. Суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг бошқа тармоқларидан ҳақиқатан ҳам мустақил бўлишига эришиш ҳамда судьялар, прокурорлар ва адвокатлар ўз касбий фаолиятини ҳеч қандай асоссиз аралашувлар ва босимларсиз амалга оширишларини таъминлаш учун ҳали жуда кўп ишлар қилиш керак бўлади.

Д. Гарсия-Саян маърузаси якунида Ўзбекистонда судьялар ва прокурорлар мустақиллигини янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқшунослар ўз касбий фаолиятини эркин амалга оширишларини таъминлашга қаратилган бир қатор тавсиялар ҳам берди. Хусусан, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш истиқболларига тааллуқли қуйидаги тавсиялар тақдим этилди:

– суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни халқаро стандартларга мос равишда амалга оширишни давом эттириш, хусусан, халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий ҳуқуқ нормаларидан устунлигини конституциявий асосда мустаҳкамлаб қўйиш;

– судлар фаолиятига бошқа ҳеч қандай органларнинг аралашмаслигига эришиш, яъни суд ҳокимиятининг том маънодаги мустақиллигини таъминлаш;

– Судьялар олий кенгашининг мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ваколатларини кенгайтириш, уни шакллантириш тартибини янада мукаммаллаштириш;

– судьялик лавозимига номзодларни саралаш тартиб-таомилларини такомиллаштириш;

– судьяларнинг ваколат муддатларини қайта кўриб чиқиш;

– суд тизимида гендер тенгликни, яъни аёл судьялар ҳам тенг асосда ишлашини таъминлаш;

– прокуратура органларининг ваколатларини чеклаш;

– адвокатларнинг мақоми ва мустақиллигини мустаҳкамлаш;

– одил судлов имкониятлари ва малакали юридик ёрдамдан барчанинг, жумладан, ногиронларнинг ҳам эркин фойдаланишлари учун зарур шароитлар яратиш.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Махсус маърузачисининг маърузасида қайд этилган тавсияларнинг аксарияти мамлакатимиз томонидан ўтган қисқа даврда бажарилган. Айни вақтда ушбу тавсияларнинг қолган қисми изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимининг навбатдаги босқичи учун белгилаб берган янги вазифаларнинг моҳияти ҳам БМТ Махсус маърузачисининг бу борадаги фикрлари, умуман, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 44-сессиясида билдирилган тавсиялар билан уйғун ва ҳамоҳангдир.

UzA