Сунжид Дугар: Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми ўзаро фикр ва тажриба алмашиш майдонига айланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мўғулистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий комиссияси бош вакили, юридик фанлар доктори Сунжид Дугар "Дунё" АА учун интервьюсида "Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги ва барқарор ечимлар топиш" мавзусида Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форумининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажагига барқарор ечим топиш барчамиз учун устувор вазифадир. Форумда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва аҳолининг энг заиф қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича аниқ қадамлар қўйилиши муҳокама қилинди. Мўғулистонда биз қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган лойиҳалар устида фаол ишлаяпмиз. Ушбу чора-тадбирлар нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, балки барқарор ривожланишга ёрдам беради.
Экологик муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорлик муҳимлигини ҳам таъкидламоқчиман. Атроф-муҳит муаммоларига қарши самарали курашиш учун билим ва илғор тажрибаларни алмашишимиз керак. Самарқанд форуми қўшма ташаббусларни муҳокама қилиш ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун ажойиб имконият яратди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми ўзаро фикр ва тажриба алмашиш майдонига айланди. Биз ўзгарувчан иқлим шароитида инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ва умумий экологик муаммоларга барқарор ечим топиш учун биргаликда ишлашни давом эттиришимиз керак.