Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сўнгги йилларда Ўзбекистон транзитни ривожлантиришда, минтақада ва ундан ташқарида савдо-сотиқни рағбатлантиришда асосий омилга айланди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сўнгги йилларда Ўзбекистон транзитни ривожлантиришда, минтақада ва ундан ташқарида савдо-сотиқни рағбатлантиришда асосий омилга айланди

Бу ҳақда Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи (ХАТИ) Бош котиби Умберто де Претто Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев билан бўлиб ўтган видеоконференция чоғида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда таъкидланганидек, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ муаммоларга қарамай, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида Ўзбекистонда юк ташиш (TIR Carnet) китобчаларидан фойдаланиш миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга кўпайди. Ушбу кўрсаткичнинг ўсиши 2019 йил якуни бўйича ундан олдинги йилга нисбатан 46 фоизни ташкил этган эди.

Умберто де Претто БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси доирасида юкларни автомобилда халқаро ташиш тизимини рақамлаштиришни (eTIR) қўллаб-қувватлагани, шу жумладан, 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаш бўйича Божхона конвенциясига 11-иловани жорий йилнинг бошида қабул қилинишида фаол иштирок этгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

Ўзбек томони ХАТИ билан яқин ҳамкорликни чуқурлаштиришдан ҳамда республиканинг халқаро транспорт йўлакларида иштирок этиш географиясини кенгайтиришдан манфаатдор эканини яна бир бор тасдиқлади.

Таъкидланганидек, реал вақт режимида ишлайдиган ишончли халқаро электрон маълумотлар базасининг мавжудлиги ҳисобига ҳужжатларни қоғозда расмийлаштирмасдан юк ташишни жорий этиш божхона органлари ва ташувчиларнинг ишини сезиларли даражада осонлаштиради, унинг хавфсизлигини оширади ва ушбу жараённи тезлаштиради.

Видеоконференция якунида иштирокчилар юкларни етказиб бериш босқичларида ва тажриба тариқасидаги «eTIR» ташишларни амалга оширишда COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатларини камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Шунингдек, мазкур тадбирда ХАТИ, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмаси раҳбар вакиллари ўз маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этди.

UzA