Таиланддан муносабат: Дунё мамлакатлари Оролбўйи минтақаси аҳолисининг экологик офатдан азият чекишига бефарқ эмас ва улар минтақа аҳолиси шароитларини яхшилашга ёрдам беришга тайёр
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Таиланд ижтимоий ривожланиш ва инсон хавфсизлиги вазирлиги ижтимоий ривожланиш масалалари бошқармаси етакчи ходими Саранжит Буннак БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси,
деб эълон қилиш тўғрисида резолюцияси қабул қилинганини кутилган янгилик сифатида эътироф этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
— БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги ялпи мажлисида Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш тўғрисидаги кутилган резолюция бир овоздан қабул қилинди,- деди у.- Барчага маълумки, ушбу ташаббус Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган эди. Ўтган қисқа вақт ичида Ўзбекистон дипломатлари БМТга аъзо барча давлатлар билан ушбу резолюцияни ишлаб чиқишга ҳамда 50 дан ортиқ давлатлар ҳаммуаллифлигида қабул қилинишига муваффақ бўлди.
Бу дунё мамлакатлари Оролбўйича минтақаси аҳолисининг экологик офатдан азият чекишига бефарқ эмаслиги ва уларга ҳамдард эканини англатади. Халқаро жамоатчилик, шу жумладан, Таиланд Оролбўйи минтақаси аҳолиси шароитларини яхшилашга ёрдам беришга тайёр.
/«Дунё» АА/.