Таиланддан муносабат: Президент Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар Ўзбекистон тараққиётига хизмат қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхона томонидан Таиланд ҳудудида истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида «давра суҳбати» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бош консулхона маълумотига кўра, «давра суҳбати»да юртдошларимизга Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва асосий жиҳатлари ҳақида, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг халқаро майдондаги ташаббуслари хусусида батафсил маълумот тақдим этилди.
Ўз навбатида, ватандошлар Мурожаатномада халқ фаровонлиги, одамларнинг турмуш даражасини ҳар томонлама яхшилаш масалалари батафсил ёритилгани, Президентимиз томонидан фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ва уларни қийнаётган муаммоларга ўз вақтида муносабат билдирилаётганини юқори баҳолади.
Юртдошларимиз Мурожаатномада билдирилган, ёшларни қўллаб-қувватлаш, илғор инновациялар жорий этиш, инвестициялар жалб қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имиджини илгари суриш каби ғоя ва ташаббусларни қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, улар жонажон Ўзбекистонимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган эзгу ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этиш жараёнида фаол иштирок этишини билдирди.
/«Дунё» АА/.