Таиланддан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларнинг амалга оширилиши минтақа давлатлари ва Таиланд ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Таиланд Транспорт вазирлиги Ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Сарунрут Раттанасет «Дунё» АА учун Президент Шавкат Мирзиёевнинг
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) 14-саммитидаги нутқида илгари сурилган муҳим ташаббусларни шарҳлади.
— Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё давлатларининг бугунги оғир иқтисодий вазиятни биргаликда енгиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти салоҳиятидан унумли фойдаланишга интилишини кўриш биз учун қувонарли ҳол, - деди Сарунрут Раттанасет. - Бу борада Ўзбекистон минтақа давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга, минтақавий ва халқаро савдо-иқтисодий тузилмаларга интеграциялашувга катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, ИҲТ доирасида ҳам ўзаро манфаатли мулоқот ўрнатиш бўйича фаол саъй-ҳаракатлари ва эришилган натижаларнинг таҳлили бизни мамлакатингиз тажрибасини ўрганишга ундамоқда.
Бу йўналишда, айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ИҲТ доирасида билдирилган ташаббуслар, жумладан, карантин даврида ўрнатилган савдо ва транспорт чекловларини бартараф этиш таклифи пандемиядан кейинги тикланишни янада жадаллаштириш ва давлатлар иқтисодиётининг ўсишини таъминлашда бутун дунё мамлакатлари учун долзарб ҳисобланади.
Шунингдек, транспорт йўлакларини кенгайтириш ва транзит салоҳиятини ошириш борасидаги ташаббусларни нафақат ИҲТ ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги, балки бутун Осиё-Тинч океани минтақасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг самарали механизми, деб биламан.
Узоқ йиллардан бери Транспорт вазирлиги тизимидаги фаолиятимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, транспорт маршрутларини диверсификация қилиш, денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар учун денгиз портларига кириш имкониятини тақдим этувчи транзит йўлакларини яратиш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ҳал қилувчи ўрин тутади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаларининг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган янги ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбекистон Президенти ташаббусларининг амалга оширилиши минтақа давлатлари ва Таиланд ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам хизмат қилишига, ишончим комил.
/«Дунё» АА/.