Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Танзила Норбоева: «Ҳақиқатнинг кўзига тик қарай бошлаганимиз ҳақиқий вазиятни яхшилашга замин яратмоқда»

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Танзила Норбоева: «Ҳақиқатнинг кўзига тик қарай бошлаганимиз ҳақиқий вазиятни яхшилашга замин яратмоқда»

Узоқ йиллар «бизда ҳаммаси яхши, муаммо йўқ», дейилгани билан айрим муаммолар газак олиб кетгани сир эмас...

Куни кеча Тошкентда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Олий Мажлис Сенати раиси, мазкур миллий комиссия раиси Танзила Норбоева одам савдоси ва мажбурий меҳнатга чек қўйиш бўйича қилинаётган ишлар бўйича маъруза қилди.

Миллий маърузачи таъкидлаганидек, инсонни таҳқирлашнинг икки усули - одам савдоси ва мажбурий меҳнат дунё миқёсида авж олгани сир эмас. Афсуски, бундан Ўзбекистон ҳам холи эмас эди. Мурғак болаларимизнинг кичик елкасидаги пахта юкининг ўзи шармандали ҳолат бўлган. Буларга барҳам беришга қаратилган курашлар осон бўлмади. Аммо мажбурий меҳнатнинг айнан шу тури – болалар меҳнатига барҳам берилгани энг катта ютуқларимиздан бири бўлди. Турли касб эгаларининг бошқа ишларга, хусусан, дала ишлари, тозалаш ишларига жалб этилишига ҳам бугун кескин муносабат билдирмоқдамиз.

Умид билан хорижий давлатларга ишга бориб, қуликка маҳкум бўлиб қолаётган яъни одам савдоси жинояти қурбонига айланган юртдошларимизни ҳимоялаш тизими йўқлиги қанча фуқароларимизни мушкул вазиятларга тушириб келган. Ҳозир айнан шу йўналишда ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Лўнда қилиб айтганда, муаммоларни хаспўшлаш эмас, балки уларни ҳал қилиш йўлидан борилгани, ҳақиқатнинг кўзига тик қарай бошлаганимиз ҳақиқий вазиятни яхшилашга замин яратди. Узоқ йиллар «бизда ҳаммаси яхши, муаммо йўқ», дейилгани билан айрим муаммолар газак олиб кетгани сир эмас.

Кейинги бир неча йилда эса одам савдосининг олдини олиш ва межбурий меҳнатга барҳам беришга қаратилган ишлар жадаллик билан олиб борилгани жамиятимиздаги очиқлик сиёсати натижаси, десак хато бўлмайди.

Мажлисда қайд этилганидек, 2019 йилнинг ўзида мазкур йўналишлардаги фаолиятини тартибга солиш мақсадида 15 норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Президентимизнинг 2019 йил 30 июлдаги «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан Миллий маърузачи институти жорий этилди.

Ушбу йўналишда комиссия иш бошлаганидан сўнг, яъни 2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 22 фоизга камайди. Содир этилган жиноятлар бўйича 137 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди.

Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш мақсадида 2 минг 779 корхона ва ташкилот ўрганилиб, мажбурий меҳнатга йўл қуйган 259 нафар ҳамда иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ва меҳнат шароитлари яратмаган 56 нафар мансабдор шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жарималар қўлланилди.

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш, уларни реабилитация қилиш ҳамда хорижда фуқароларимиз манфаатини ҳимоя қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2019 йилда 220 нафар одам савдоси жабрдийдаларига Республика реабилитация марказида тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Уларнинг 113 нафари иш билан таъминланди. 3 минг 938 нафар фуқаро чет элда иш билан таъминланди, 235 минг 135 нафар фуқарога маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдам берилди, иш ҳақини вақтида ололмаган меҳнат мигрантларининг 530 минг АҚШ долларига яқин иш ҳақлари ундириб берилди.

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг салбий омиллари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилди.

Аммо, ушбу соҳада амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда ҳал этилиши лозим бўлган айрим муаммолар ҳам мавжуд.

Айрим маҳаллий ижро ҳокимликлари, вазирлик, идоралар ҳамда уларнинг қуйи тузилмалари раҳбарлари томонидан ходимларни ўз функционал вазифаларига кирмайдиган меҳнат турларига мажбурий жалб қилиш ҳолатлари учрамоқда. 2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 2018 йилга нисбатан камайган бўлсада, бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар юқорилигича қолмоқда.

Хусусан, 2019 йилда одам савдоси жинояти билан боғлиқ келиб тушган 710 та мурожаатдан бор йўғи 94 таси (13 фоизи) бўйича жиноят иши очилиб, 137 нафар айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган. Одам савдоси билан шуғулланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва уларни судгача олиб боришда тегишли соҳа мутахассисларининг билими ҳамда тажрибаси етишмаяпти.

Миллий комиссия томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида бу йўналишда қўйилаётган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар режаси (йўл харитаси) лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда комиссия йиғилишида тасдиқланди.

Йўл харитасида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ янги режалар назарда тутилган ва комиссия аъзолари уларни амалга оширишга киришди.

UzA