Танзила Норбоева: Дори воситаларини нотиббий мақсадда ишлатиш миллат келажагига рахна солиши аниқ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Сенат мажлисида Танзила Норбоева дори воситаларининг нотиббий мақсадда ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида гапирди.
Маълумки, аҳоли орасида шифокор тавсиясисиз ўзини-ўзи даволаш одат тусига кирган. Бу эса кўплаб салбий оқибатларга олиб келаётганини кузатяпмиз.
Дорихоналарда сотилаётган кучли таъсир этувчи дори воситаларининг суиистеъмол қилинаётгани, уларнинг асосан ёшлар томонидан нотиббий мақсадларда қўлланилаётгани ачинарли ҳолдир.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йил давомида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний айланиши бўйича келиб тушган мурожаатлар асосида, қарийб 50 минг ўрам дори воситаси мусодара қилинган. Бундай дори воситаларини нотиббий мақсадда ишлатиш ёшларимиз, қолаверса, миллат келажагига рахна солиши аниқ.
Умид қиламизки, кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш орқали биз ёш авлоднинг соғлиғи ва келажагига бўлган катта хавф-хатарнинг олдини олган бўламиз.
UzA