Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Танзила Норбоева Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиянинг 65-сессиясига видеомурожаат йўллади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Танзила Норбоева Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиянинг 65-сессиясига видеомурожаат йўллади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиянинг 65-сессиясида нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълум қилишича, шу кунларда БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида гендер тенгликка эришиш ҳамда барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш учун ижтимоий ҳаётда қарорлар қабул қилишда хотин-қизларнинг самарали иштирок этишини таъминлашга, шунингдек, зўравонликка барҳам беришга бағишланган Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиянинг 65-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда аъзо давлатлар, БМТ тузилмалари, Иқтисодий ва Ижтимоий кенгашда аккредитациядан ўтган дунёнинг турли мамлакатларидаги нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Сессия давомида хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотига раислик қилмоқда. Сессияда Мулоқот номидан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева видеомурожаат билан сўзга чиқди.

Марказий Осиё давлатлари инклюзивлик тамойилларига асосланиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонлик ва камситишга йўл қўймаслик, қарорлар қабул қилиш жараёнларида уларнинг иштирокини таъминлаш борасида катта муваффақиятларга эришди.

Бундан ташқари, сўнгги 20 йилда Марказий Осиё минтақасида миллий парламентлардаги хотин-қизлар улуши икки мартаба кўпайди.

Сенат раҳбари Танзилла Норбоева хотин-қизларга моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш, уларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича самарали чоралар кўриш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш масалалари минтақа мамлакатлари етакчи аёллари Мулоқотининг диққат марказида бўлишини таъкидлади.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Сенати Раиси Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссия сессиясида муҳокама қилинаётган масалалар хусусида Ўзбекистоннинг нуқтаи назари ва ютуқлари, жумладан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий мақомини яхшилаш ҳамда давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этишини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан ўртоқлашди.

Сессия доирасида доимий ваколатхоналар, ҳукуматлараро ташкилотлар ва БМТ бўлинмалари томонидан параллел тадбирлар ҳам ўтказилмоқда.

Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиянинг 65-сессияси 2021 йил 26 мартгача давом этади.

«Дунё» АА