Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Танзила Норбоева Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига раислик қилади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Танзила Норбоева Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига раислик қилади

БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбарининг таклифига биноан 2021 йилда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига раислик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоевага топширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати маълумотига кўра, Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг мулоқотини ташкил этиш бўйича видеоконференцалоқа шаклидаги илк учрашувда шу қарорга келинди. Бу қарорга келингани бежиз эмас. Чунки Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Муҳими, бу йўналишда сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева хотин-қизларга қулай шарт-шароит яратишга доимий эътибор қаратилиши билан бирга улар масъулиятли лавозимларга тайинланаётганини таъкидлади. Бу давлатимиз раҳбарининг хотин-қизларга бўлган катта ишончи ва ҳурматидан далолат беради.

Марказий Осиёнинг бешта мамлакати вакиллари, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамда БМТТДнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси раҳбарлари қатнашган учрашувда Марказий Осиёда давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг ўрни муҳокама этилди. Уларнинг давлат ва жамоат ишларидаги иштироки, ўзгаришларни рўёбга чиқариш ва ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш, шу жумладан, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди.

“Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари билан мулоқот” норасмий механизмининг фаолияти минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш, мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Барқарор ривожланишга эришиш, давлат ва жамият бошқаруви, тадбиркорлик тизимида аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, қолаверса, хотин-қизлар, ёшлар ва болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда гендер тенгликни таъминлашга кўмаклашади.

БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Н.Герман қайд этганидек, марказ муҳокамалар учун платформа яратишда, кейинги ишларда, шу жумладан, минтақавий ва глобал ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришда, тажриба алмашишда ёрдам беришга тайёр.

Учрашув давомида томонлар ишнинг биринчи йилидаги ҳамкорлик соҳалари ва норасмий тузилманинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқди.

Минтақа давлатлари ўртасида ҳамкорликнинг мазкур янги формати мамлакатларимизда хотин-қизлар ролини кучайтиришга қаратилган қарорларни биргаликда ишлаб чиқишда самарали механизм бўлади.

/«Дунё» АА/.