Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Танзила Норбоева: “Тор доирадаги шахслар манфаати халқ манфаатидан устун бўлиши керак эмас

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Танзила Норбоева: “Тор доирадаги шахслар манфаати халқ манфаатидан устун бўлиши керак эмас

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши раиси Танзила Норбоева молия вазири Темур Ишметов билан онлайн мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур муҳокамани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Молия вазирлиги масъул бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар муҳокамасидан иборат.

Мулоқот давомида Мерос жамғармаси томонидан юритиладиган Иқтисодий эркинлик индексининг «Давлат харажатлари» индикатори бўйича мамлакатимиздаги ҳолат, хусусан, ҳозирги ислоҳотлар даврида кўплаб харажатлар давлат елкасига – бюджетга тушаётгани, айниқса, пандемия сабабли харажатлар миқдори ҳам ортгани қайд этилди.

Суҳбатда давлат ташқи қарзларини жалб қилишнинг ягона меъёрини белгилаш, ушбу йўналишни тартибга солувчи қонун ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати мавжудлиги таъкидланди.

Шунингдек, солиқ тўлашда айрим корхоналарга ёки йирик тадбиркорларга кўплаб истиснолар, қўшимча қоида, имтиёз ва преференциялар берилаётгани бозор эркинлигига, рақобат муҳитига, солиқ тизимининг шаффофлигига салбий таъсир қилаётгани танқид қилинди. Бундай имтиёзлар кўзда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш механизмини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева бу борада фикр юритар экан, тор доирадаги шахслар манфаати халқ манфаатидан устун бўлмаслиги кераклигини алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоиз, Иқтисодий эркинлик индекси бўйича мамлакатимиз 186 та мамлакат орасида 114-ўринни, Осиё-Тинч океани минтақасида 42 та мамлакат ичида 26-ўринни эгалламоқда.

Айрим индикаторлар бўйича республикамиз кўрсаткичи анча юқори. Хусусан, “фискал саломатлик” индикатори бўйича 100 баллдан 98,9 балл, “солиқ юки” индикатори бўйича эса 91,6 баллни қўлга киритган.

«Дунё» АА