Ташқи ишлар вазирининг янги ёрдамчиси тайинланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Отабек Валиев Вазир ёрдамчиси – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Котибияти раҳбари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
37 ёшли Отабек Валиев Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида туғилган. 2003 йилда Славакия Республикасининг Коменский университети ҳузуридаги тиллар марказини ва 2008 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг «Халқаро алоқалар» факультетининг бакалавириат босқичини тамомлаган. У бунга қадар Ташқи ишлар вазилигининг марказий аппаратида турли лавозимларда ва Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида ишлаган.
Отабек Валиев, Олий Мажлис Сенатининг қарори билан Ўзбекистоннинг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланган Абат Файзуллаев ўрнини эгаллади.
«Дунё» АА