Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Афғонистон бўлажак тадбирлар режаси муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимизга ташриф буюрган Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Афғонистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистон томонининг Афғонистон иқтисодий инфратузилмасини тиклашдаги иштирокини юқори баҳолади. Транспорт, алоқа, энергетика ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун афғонлараро сиёсий музокараларнинг муқобили йўқлигини таъкидлади.
Афғонистон томони Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференцияси ўтказилишини қўллаб-қувватлади.
Делегациялар раҳбарлари бўлажак қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилди ва келишиб олди.
Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон делегацияси 30 январь куни Ўзбекистонга келди. Ташриф дастурига биноан Тошкентда ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо, транспорт, энергетика, олий ва ўрта махсус таълим вазирликларида учрашув ва музокаралар ўтказилиши назарда тутилган.
Эртага, 2 февраль куни Тошкентда «Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон юқори даражадаги музокаралари бўлиб ўтади.
«Дунё» АА