Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон – Корея тўқимачилик технопаркида давлатимиз раҳбарининг «Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг мазмун- моҳиятига бағишланган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бўлиб ўтган тадбирда давлатимиз раҳбарининг жорий йил август ойида тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай муҳит яратиш бўйича қатор йўналишларни белгилаб бергани таъкидланди. Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва унга киритилган ўзгаришлар бевосита тадбиркорлар билан келишилган ҳолда амалга оширилгани қайд этилди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади. Шунингдек, «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини тўлаш талаби бекор қилинади.
Ушбу ҳужжат билан тадбиркор ва ишбилармонларга яна кўплаб қулайлик ва имкониятлар яратилди.
Онлайн ва офлайн форматда ўтказилган суҳбатда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахобов бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда йирик тадбиркорлар иштирок этди.
Давра суҳбатида ишбилармон ва тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликка кенг йўл очиш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида эканлиги қайд этилди. Соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга, маҳаллий маҳсулотлар экспортини жадал ривожлантиришга, қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилади.
Мазкур ҳужжат билан тадбиркорларга бир қатор енгилликлар яратилади. Хусусан, 2023 йил 1 январдан бошлаб асбоб-ускуналар сотиб олиш (сотиш) бўйича шартномада монтаж ва ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар қиймати кўрсатилмаган ҳолларда бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади. Мазкур хизматларни кўрсатганлик учун норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини шартнома қийматининг 20 фоизига тенг, деб ҳисоблашнинг амалдаги тартиби бекор қилинади.
Шунингдек, ушбу қарорда «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимини янада соддалаштириш, саноат корхоналарининг хомашё таъминотини яхшилаш ва тадбиркорлар учун бошқа бир қатор қулайликлар яратилиши назарда тутилган.
«Дунё» АА