Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул қилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Учрашувда кўплаб соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олдилар.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Минскда Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди.
Музокаралар давомида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган Маслаҳатлашувлар дастури имзоланди.
Шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар, МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши ва "Марказий Осиё – Россия" форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 11-12 апрель кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасида бўлиб турибди.