Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташриф буюрди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташриф буюрди

Жорий йил 6-9 март кунлари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотиига кўра, ташриф 2021 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Стратегик шериклик мулоқотининг илк учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларга мувофиқ ташкил этилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Вашингтонга ташриф доирасида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар ўтказди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ҳамда стратегик шериклик муносабатларининг 20 йиллиги муносабати билан ўзаро табриклар алмашилди.

Вазир Абдулазиз Камилов ва Давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг долзарб масалалари, жумладан, қўшни Афғонистондаги гуманитар вазиятни ҳам муҳокама қилди. «С5+1» шакли доирасида минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон делегацияси АҚШ администрацияси вакиллари, Конгресс аъзолари, Америка ишбилармон ва илмий доиралари вакиллари билан ҳам учрашув ҳамда музокаралар ўтказди.

Америка-Ўзбекистон Савдо палатаси аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон томони Америка ишбилармон доиралари вакилларини 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг асосий қоидалари, республикада иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан таништирди. Учрашув давомида АҚШ компанияларининг республикадаги ислоҳотлар жараёнларида иштирокини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бундан ташқари, жорий йил 24-26 март кунлари бўлиб ўтадиган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) ишида Америка компанияларининг кенг иштироки бўйича келишувга эришилди.

Халқаро таълим бўйича Америка кенгаши, Жорж Вашингтон университети, Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университети, Калифорниядаги Беркли университети раҳбарияти ва экспертлари билан мулоқотлар уюштирилди. Учрашувларда маҳаллий мутахассислар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида икки давлат ўртасида университетлараро ҳамкорликни кенгайтириш, академик ва илмий алмашувларни ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

«Дунё» АА