Ташқи ишлар вазири Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги давридаги устувор йўналишлар ва вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигида Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё халқаро институтида Ўзбекистоннинг 2021-2022-йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислигининг устувор йўналишлари ва вазифаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, эксперт-таҳлил ва илмий-академик ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида ташкилот фаолиятининг турли соҳаларида қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021-2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
"Дунё" АА