Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ирландия ТИВ давлат вазири билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Ирландия Ташқи ишлар вазирлиги давлат вазири Томас Бирн билан онлайн-музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Ирландия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ўртасида Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, ЕХҲТ, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри шериклик алоқаларини ўрнатиш, Ўзбекистон-Ирландия ишбилармонлик кенгашини яратиш, Ўзбекистонга Ирландия инвестициялари ва технологияларини жалб қилган ҳолда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ирландия бизнес ҳамжамиятига амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Ўзбекистонда ўтказилаётган иқтисодий ва сармоявий форумларда иштирок этиш таклифи билдирилди.
Таълим ва туризм соҳаларида ўзаро алоқаларни ўрнатиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
«Дунё» АА