Ташқи ишлар вазирлигида Швейцария элчиси билан бўлиб ўтган учрашув чоғида икки томонлама муносабатлар истиқболлари муҳокама этилди
ашқи ишлар вазирлигида Швейцария элчиси Константин Оболенски билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Ўзбекистон – Швейцария муносабатларининг истиқболлари ҳамда режалаштирилаётган икки томонлама аҳамиятга молик қўшма тадбирлар муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашув якунлари бўйича турли жабҳаларда, хусусан, профессионал таълим, давлат хизматчилари малакасини ошириш, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик кўламларини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.
“Дунё” АА