Ташқи ишлар вазирлигида Туркия «Маориф» жамғармаси раҳбари билан музокаралар ўтказилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Туркия «Маориф» жамғармаси раҳбари Бирол Акгун билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Туркия муносабатлари барча соҳаларда жадал ривожланаётгани таъкидланди.
Таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш имкониятлари кўриб чиқилди. Туркия делегациясининг Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идораларида бўлажак учрашувлари ўзаро тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, илғор таълим технологияларини жорий этиш бўйича ҳамкорликнинг аниқ режаларини белгилаш имконини беришига ишонч билдирилди.
«Дунё» АА