Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон Мудофаа вазирлиги Қўмондонлик-штаб факультетининг талабалари учун брифинг ўтказилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон Мудофаа вазирлиги Қўмондонлик-штаб факультетининг талабалари учун брифинг ўтказилди

Ўмон Мудофаа вазирлиги Қўмондонлик-штаб факультети талабаларининг мамлакатимизда сафари доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Вазир маслаҳатчиси Анвар Абдуҳалимов иштирокида «Ўзбекистоннинг замонавий ташқи сиёсати» мавзусига бағишланган брифинг ўтказилди.

Унда мамлакатимизда мустақил ривожланиш йиллари давомида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот, давлат чегаралари дахлсизлиги, жамиятда қонун устуворлиги, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги атрофлича маълумотлар тақдим этилди.

Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» қабул қилингани ва ушбу Стратегия муваффақиятли ҳаётга тадқиқ этилгани қайд этилди.

Мазкур бешта устувор йўналиш бўйича ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 мингдан зиёд қарорлари қабул қилинди.

Сўнгги беш йиллик ислоҳотларининг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан «Ҳаракатлар стратегиясидан - Тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат — 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланганига алоҳида эътибор қаратилди.

Брифингда, шунингдек, Ўмон вакилларига Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг бош мақсади – давлат мустақиллиги ва суверенитетини, халқаро майдондаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, республиканинг ташқи иқтисодий манфаатларини фаол тарзда илгари суришдир, - деди Анвар Абдуҳалимов. - Республика ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмасликка содиқ бўлиб, ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва объектларни жойлаштиришга, шунингдек, мамлакат ҳарбий хизматчиларининг чет элдаги тинчликпарварлик амалиётларида ёки ҳарбий можароларда иштирок этишига йўл қўймайди. Ўзбекистон барча қарама-қаршиликлар ва низоларни фақатгина тинч сиёсий йўллар билан ҳал қилиш тарафдоридир.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 130 дан ортиқ давлати билан дипломатия алоқалари ўрнатган. Тошкентда 44 та чет эл элчихонаси, 1 та бош консулхона, 8 та фахрий консуллар, 17 та халқаро ташкилот ваколатхоналари, 13 та хорижий халқаро ҳукуматлараро
ва ҳукумат ташкилотларининг ваколатхоналари, 1 та дипломатик мақомга эга савдо ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда. Хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистоннинг 55 та дипломатик ва консуллик ваколатхоналари мавжуд. Ўзбекистоннинг кўплаб халқаро ташкилотларда дипломатия миссиялари мавжуд.

Брифинг чоғида Ўзбекистон мусулмон дунёси давлатлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни иқтисодиёт, транспорт коммуникацияси, молия, инвестиция ва сайёҳлик соҳаларида, шу жумладан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки доирасида фаол ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлиги маълум қилинди.

Анжуманда Ўзбекистон-Ўмон муносабатларига алоҳида эътибор қаратилди. «Биз Ўмонни араб оламида изчил ривожланиб бораётган мамлакат ва минтақадаги истиқболли шерик сифатида биламиз. Жорий йил 22 апрель куни Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида дипломатия алоқалари ўрнатилганига 30 йил тўлади. Дипломатия муносабатлари ўрнатилганидан буён Ўзбекистон-Ўмон алоқалари изчил ривожлангани ҳолда муваффақиятларга эришди, тинчлик-тотувлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик руҳидаги давлатлараро муносабатларнинг ёрқин намунасига айланди», - деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси.

Маълумот учун, Ўмон Мудофаа вазирлиги қўмондонлик-штаб факультети талабалари Ўзбекистонга сафари давомида Қуролли кучлар академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти фаолияти билан танишди, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

«Дунё» АА