Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Латвия ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг учрашуви бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг мамлакатимизга бўлиб турган Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич билан учрашуви бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Мулоқот чоғида сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади.
Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ва “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” форматидаги ўзаро ҳамкорлик, кун тартибидаги бошқа масалаларга ҳам эътибор қаратилади.
Латвия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари мамлакатимизга кеча етиб келди. Унинг ташрифи дастуридан Олий Мажлис Сенати, Инвестициялар ва ташқи савдо, Қишлоқ хўжалиги вазирликларидаги учрашувлар, Ўзбекистон-Латвия бизнес-форумида иштирок этиш ўрин олган.
Вазирга ҳамроҳлик қилаётган латвиялик тадбиркорлардан иборат делегация аъзолари Ўзбекистон вазирлик ва идораларида, мамлакатимиз бизнес тузилмалари раҳбарлари билан турли форматда ишбилармонлик учрашувлари ва музокаралар ўтказишни режалаштирган.
/“Дунё” АА/.