Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ташқи ишлар вазирлигида зилзила пайтида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ташқи ишлар вазирлигида зилзила пайтида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида «Зилзила ва шахс хавфсизлигини таъминлаш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Беҳрўз Рўзимуродов.

Тадбирда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Анвар Абдуҳалимов, вазирлик ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлинмаси бошлиғи Мурод Асадов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти доценти Лилия Галинова, вазирлик ходимлари, шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари иштирок этди.

Лилия Галинова давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 майдаги «Ўзбекистон Республикаси сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари бўйича батафсил маълумот берди.

У, шунингдек, мавзунинг долзарблигини таъкидлаган ҳолда, иштирокчиларни зилзила ҳақидаги умумий маълумотлар, унинг турлари, келиб чиқиш сабаблари билан таништирди. Қўшни мамлакатларда содир бўлган зилзилалар мисолида вазиятлар таҳлил қилинди.

Тадбирда Марказий Осиё минтақасида, жумладан Ўзбекистондаги ҳозирги тектоник вазият, зилзилаларнинг мамлакатимизга келтириши мумкин бўлган хавф-хатарлари алоҳида қайд этилди. Ушбу далилларга асосланган ҳолда маърузачи зилзила пайтида шахс муҳофазаси ниҳоятда муҳим эканини таъкидлаб, йиғилганларни ушбу ҳодиса давомида қандай ҳаракат қилиш қоидалари батафсил таништирди.

Интерактив шаклда бўлиб ўтган давра суҳбатида мавзу бўйича видеоматериаллар намойиш этилди ва ушбу жараёнлар атрофлича таҳлил қилинди.

Қайд этилганидек, зилзиладан сақланишнинг оддий усулларини билиш кишига ўзи ва яқинларининг ҳаётини фавқулодда вазиятда сақлаб қолиш, моддий зарарни камайтириш имкониятини беради.

— Ер силкиниши ҳалотларида кўпчилик хавфсизлик қоидаларини яхши билмаслиги туфайли оғир ҳолатга тушиб қолади, - деди Лилия Галинова. – Бундай вазиятларнинг олдини олиш учун аҳоли ўртасида, таълим муассасаларида ўқув-семинарларини кўпроқ ташкил этиш керак. Бундан ташқари, ҳар бир ташкилотда техноген ҳолатлар бўйича семинарлар ўтказиш ҳам ходимларнинг бу борадаги билимларини оширишга хизмат қилади.

Тадбирда зилзилага қадар ўтказиладиган ҳимоя тадбирлари ҳақида алоҳида маълумот берилди. Ер қимирлашининг зарарларини камайтириш мақсадида барча турдаги иморатлар қурилишини зилзилабардошлигини таъминлаш, маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда зилзиладан ҳимояланиш тўғрисида аҳолини огоҳлантириш режа ва тадбирларини тузиш, яшаш, ишлаш ва ўқиш жойларида зилзиладан сақланиш учун хавфсиз ҳисобланган жойларни олдиндан белгилаб қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

(«Дунё» АА)