Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ташқи савдони Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир қатор маҳсулот турлари учун импорт божхона тўловларининг ўзгариши тўғрисидаги мурожаатлари кўриб чиқилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ташқи савдони Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир қатор маҳсулот турлари учун импорт божхона тўловларининг ўзгариши тўғрисидаги мурожаатлари кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков раислигида ташқи савдони Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Кенгашнинг асосий вазифалари қўйдагилар ҳисобланади:
божхона божлари ставкаларини белгилаш ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда таклифларни ишлаб чиқиш;
ички ва ташқи бозорларда юзага келаётган вазиятдан келиб чиқиб тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, божхона тўловлари бўйича амалдаги имтиёзлар тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантиришда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси ва товарларни таснифлаш қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Йиғилиш давомида тўқимачилик саноатида қўлланиладиган технологик ускуналар ва бутловчи қисмларга солинадиган импорт божхона тўловлари ставкаларини камайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, алоҳида маҳсулот позициялари учун утилизация йиғимини нольга тенглаштириш истиқболлари ўрганилиб, бир қатор маҳсулот турлари учун импорт божхона тўловларининг ўзгаришига оид хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Бутловчи буюмлар, шу жумладан йиғув ишлаб чиқаришга мўлжалланган буюмларга ТИФ ТН кодларини таснифлашни янада такомиллаштириш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сертификатлаштириш органлари томонидан импортни оптималлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигининг таҳлили ҳам амалга оширилиб, уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Кенгаш аъзолари бундай механизмларни ишлаб чиқишда ҳамкор давлатлар билан ўзаро савдони янада чуқурлаштиришга қаратилган ички ва ташқи бозорларда ошкора рақобат муҳитини таъминлаш бўйича ягона концептуал ёндашувни қўллаш зарурлигини таъкидладилар.
Шу билан бирга, хусусан, маҳсулот ва ишлаб чиқариш жараёнларининг техник жиҳатдан тартибга солиниши ва техник регламентларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш бўйича самарали чора-тадбирлар қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилади.
Йиғилиш якунларига кўра, Кенгаш Котибиятига вазифаси ташқи иқтисодий фаолият соҳасида тезкор қарорлар қабул қилишнинг янада мослашувчан механизмларидан фойдаланишни назарда тутувчи ташқи савдони тартибга солиш бўйича мутлақо янги тизимни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш бўлган ишчи гуруҳ тузиш топширилди.

“Дунё” АА