« Tashkent Law Spring » халқаро форумида Саудия Арабистони делегацияси иштироки масаласи муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /« Дунё » АА/. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Хешам Мешаал ал-Сувайлем билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчи вазирликка ташрифи чоғида унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Жорий йил 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган « Tashkent Law Spring » II халқаро юридик форумида Саудия вакилларининг иштироки масаласи муҳокама қилинди.

« Tashkent Law Spring » II халқаро юридик форуми Марказий Осиёда юриспруденция соҳасида ўтказилиши анъанага айланиб бораётган йирик халқаро тадбирдир.

Форум жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида иккинчи бор ўтказилади.