«Tashkent Law Spring» II халқаро ҳуқуқий форуми ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкентда «Tashkent Law Spring» II халқаро ҳуқуқий форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Форум янгича, яъни гибрид форматда, чет эллик меҳмонларнинг масофавий ва миллий экспертларнинг бевосита иштирокида ўтказилмоқда.
Асосий мавзу - Ҳуқуқ 4.0. (Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг кўриниши).
Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов кириш сўзи билан иштирок этди. У пандемия шароитида ҳуқуқшунослар зиммасига ҳуқуқий институтлар ва воситаларни янги муҳитга мослаштиришдек муҳим вазифалар юкланганини айтиб ўтди.
2019 йилдаги I форумда мен бўлажак муносабатларни 10-15 йил илгарироқ прогноз қилиш орқали уларга тегишли механизмларни олдиндан формулалар яратишни тавсия қилгандим, - деди адлия вазири. - Лекин пандемиянинг бу даражада глобал бўлиши ва инсониятни ўзгартириб юбориши ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмаган эди. Барча соҳа ходимлари бундай глобал муаммога тайёр эмаслиги яққол кўзга ташланди ва инсон прогнозлари табиат ва борлиқнинг режалари олдида ҳеч нарса эмаслиги билиниб қолди.
«Tashkent Law Spring» II халқаро ҳуқуқий форуми замонавий тенденцияларни муҳокама қилиш ва ҳуқуқни янада ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ноёб майдонча ҳисобланади.
Форумда 25 дан ортиқ мамлакат ва 20 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда.
Халқаро юридик форумни қуйидаги ҳаволалар орқали онлайн шаклда кузатиб бориш мумкин:
“Amir Temur” zali, International Hotel Tashkent;
“Crystall Ballroom” zali, International Hotel Tashkent;
O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligining VIP-zali.
/«Дунё» АА/.