Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Теҳронда бўлиб ўтган Эрон - Ўзбекистон бизнес форуми доирасида қарийб 200 миллион доллар миқдоридаги инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Теҳронда бўлиб ўтган Эрон - Ўзбекистон бизнес форуми доирасида қарийб 200 миллион доллар миқдоридаги инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди

Кеча Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон-Эрон бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири. Унда икки мамлакат ҳукумати ва ишбилармон доираларининг вакиллари иштирок этди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан маълум қилинишича, тадбирда Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Эрон томонига эса иқтисодий масалалар бўйича вице-президент Муҳсин Ризоий Мирҳаёт бошчилик қилди.

Делегациялар раҳбарлари ўз чиқишларида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш учун фойдаланилмаган улкан салоҳият, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва узоқ муддатли ишбилармонлик муносабатларни йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар мавжуд эканлигини таъкидладилар. Улар орасида Ўзбекистонда хорижий бизнесни қўллаб-қувватлаш, хориж капиталини ҳимоя қилиш, ҳудудлар ва тармоқларнинг инвестиция салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек, инвестициявий муҳитни юксалтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳам бор.

Тадбирда икки мамлакат иқтисодиётлари ўзаро манфаатли тарзда бир-бирини тўлдириб тургани ва бу билан тўқимачилик, кимё, фармацевтика, электротехника, биотиббиёт, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилаётганлиги таъкидланди. Ҳозирги кунга келиб паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди. Сўнгги 5 йил ичида эса Ўзбекистонда Эрон капитали иштирокидаги корхоналарнинг сони 4 баробарга кўпайди.

Тадбир дастури доирасида инвестициялар жалб этишнинг энг истиқболли йўналишлари ҳамда Ўзбекистоннинг устувор тармоқлардаги сармоявий салоҳияти ва тайёр лойиҳа таклифларига доир тақдимотлар ўтказилди.

Форум икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг “B2B” форматидаги учрашувларига ҳам бой бўлди. Учрашувлар давомида Ўзбекистонда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида икки мамлакат делегациялари раҳбарлари ўзаро манфаатли аниқ келишувларга эришиш мақсадида форум иштирокчиларини яқин ва самарали ҳамкорликка чақирдилар. Форум якунлари бўйича Эрон ва Ўзбекистон ишбилармонлари ўртасида қиймати қарийб 200 миллион долларлик қатор инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

«Дунё» АА