Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Технопарклар қуриш лойиҳаларининг ижроси кўриб чиқилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Технопарклар қуриш лойиҳаларининг ижроси кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни ахборот технологияларини ривожлантириш, бунинг учун замонавий инфратузилма яратиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди.

Маълумки, жорий йил юртимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилинди. Барча соҳаларда очиқ-ошкоралик ва самарадорликни таъминлаш мақсадида “Электрон ҳукумат” тизими кенг жорий этилмоқда. Хусусан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 178 та хизмат йўлга қўйилиб, аҳолининг вақти ва харажатлари тежалмоқда.

Рақамли иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши АҚШда 10,9 фоиз, Хитойда 10 фоиз, Ҳиндистонда 5,5 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2 фоиздан ҳам ошмайди.

Бу соҳани ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ҳиндистон Республикасининг Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги қошидаги Дастурий технологиялар парклари жамияти ҳамкорлигида мамлакатимизда IT-парк ташкил этилиши белгиланган эди. 2019 йил 10 январда Вазирлар Маҳкамасининг шу борадаги қарори қабул қилиниб, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки қурила бошланди.

Давлатимиз раҳбари ўтган йили 20 ноябрь куни ушбу паркка ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди. Соҳа ривожига янада кенг шароит яратиш мақсадида IT-паркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди.

Ҳозирда у ерда ахборот технологиялари соҳаси бўйича 350 та маҳаллий резидент корхона фаолият юритиб, 4 мингта мутахассис ишламоқда. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “1 миллион дастурчи” лойиҳасини амалга ошириш бошланди.

2020-2024 йилларда 14 та ҳудудда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг филиалини ташкил этиб, резидентлар сонини 3 баробар ошириш ва ходимлар сонини 40 мингтага етказиш режалаштирилган. Бунинг натижасида компьютер ва дастурлаш хизматлари ҳажми ҳам, экспорти ҳам анча ошади.

Йиғилишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳамда унинг филиалларини қуриш, юқори технологияли инфратузилмалар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

IT-академия, IT-лаборатория, Коворкинг маркази, Мобиль дастурлар ишлаб чиқиш маркази, Масофавий ахборот технологиялари марказини барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлат буюртмаси асосида соҳа ва тармоқлар учун зарур замонавий дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш механизмини йўлга қўйиш таклифи билдирилди.

Жаҳондаги тенденциялар билан ҳамқадам бўлиб, янги ишланмаларни ҳаётга фаол жорий этиш, етакчи технопарклар билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ходимлари ҳамда хорижий мутахассислар учун кўп қаватли турар жой, меҳмонхона, спорт мажмуалари ташкил этиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Мутасаддилар қурилиш ва лойиҳалаштириш ишларининг бориши юзасидан ҳисобот берди.

ЎзА