Тель-Авивдан Самарқандга бортида сайёҳлар бўлган илк тўғридан-тўғри чартер рейси амалга оширилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги ҳаво қатновлари тарихида илк бор Тель-Авив – Самарқанд йўналиши бўйича чартер рейс очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ҳаво қатнови «Qanot Sharq» хусусий авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. Бортида 150 нафар йўловчи бўлган лайнер Тель-Авив вақти билан соат 10:10 да (Тошкентда 12:10) ҳавога кўтарилди ва Самарқандга маҳаллий вақт билан соат 17:00 да етиб боради.
Авиакомпания ўз фаолиятини 1998 йилда бошлаган. Ўтган йиллар давомида авиакомпания изчил ривожланиб борди ва юзлаб муваффақиятли йўловчи ва юк ташувларини амалга оширди.
Бугунги кунда «Qanot Sharq» авиакомпанияси нафақат ички, балки халқаро рейсларни ҳам амалга оширувчи тўртта самолёт эга.
Парвознинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова, шунингдек, Исроил расмий, жамоат ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
2018 йил февраль ойидан бошлаб Ўзбекистон Исроил фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режимни жорий қилди. 2022 йил давомида мамлакатимизга 12 мингга яқин исроиллик сайёҳ келган.
ТЕЛЬ-АВИВ, 3 май. /«Дунё» АА/.