Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Термиз шаҳрида Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Термиз шаҳрида Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия бошқармасидан маълум қилишларича, бугун Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бизнес-форум очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов сўзга чиқди. У Ўзбекистон Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, жумладан, инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш орқали кўмак беришга тайёр эканини таъкидлади.
Бугунги кундаги ўзаро савдо даражаси икки мамлакат салоҳиятига тўғри келмайди, - деди С.Умурзоқов. - Товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказиш учун барча имкониятларимиз бор. Афғонистон билан чегарада ташкил этилаётган «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо ҳудуди ушбу мақсадга эришишга ўз ҳиссасини қўшади.

Афғонистон делегацияси раҳбари, Афғонистон Президенти Администрацияси раҳбари Муҳаммад Шокир Каргар бизнес-форум иштирокчиларига мурожаат қилди. Сурхондарё вилоятида анъанавий тарзда кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Унга кўра, бундан бир неча йил аввал афғон тадбиркорлари Ўзбекистон билан бугунгидек яқин ҳамкорлик қилиш учун бундай имкониятлар яратилишини тасаввур ҳам қила олмасди. Муҳаммад Шокир Каргар Ўзбекистон билан имтиёзли савдо битимининг имзоланиши Кобул учун устувор мақсад эканини билдирди. У, шунингдек, Афғонистон томонининг «Мозори-Шариф–Кобул-Пешовар» темир йўл лойиҳасини эрта амалга оширишга бўлган қизиқишини тасдиқлади.
Бизнес-форум доирасида кооперация биржаси, “В2В” шакидаги музокаралар, шунингдек, «Made in Uzbekistan» маҳаллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳам режалаштирилган. Савдо шартномалари ва ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форумида иштирок этиш учун 70 дан ортиқ афғон ишбилармони, шунингдек, Балх вилояти ҳокими Маҳаммад Азимий, Савдо палаталари федерацияси раиси Муҳаммад Исмоил Ғазанфар, Қурувчилар уюшмаси директори Ҳамидулло Ҳабибий ва Афғонистон савдо вазирлиги вакилларидан иборат делегация Термиз шаҳрига келган.
Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо, Ташқи ишлар, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари раҳбарияти, Савдо-саноат палатаси ва тармоқ ташкилотлари вакиллари ҳамда республиканинг деярли барча вилоятларидан тадбиркорлар иштирок этмоқда.
«Дунё» АА