“The Diplomat”: Ўзбекистон фаоллиги уни коронавирусга қарши курашда минтақа мувофиқлаштирувчисига айлантирмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ВAШИНГТОН, 9 апрель. /“Дунё” АА/. “The Diplomat” халқаро ихтисослашган нашрида бош муҳаррир Кэтрин Путцнинг “Ўзбекистон COVID-19 даврида Марказий Осиё дипломатиясида етакчилик қилмоқда” сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Таъкидлаш жоиз, К.Путц мамлакатимиз билан яхши таниш, унинг замонавий ривожланишини кузатиб боради ва амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Журналист ўтган йилнинг декабрь ойида парламентга бўлиб ўтган сайловда халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Мақолада таъкидланганидек, глобал коронавирус пандемияси даврида халқаро ҳамкорлик сустлашди. Икки томонлама ташрифлар ва кўп миллатли форумлар кечиктирилди ёки бекор қилинди. Бугунги кунда дунё давлатлари ҳукуматлари COVID-19 билан боғлиқ ички муаммоларга эътиборни қаратган ҳолда, дипломатияга нисбатан тор доирада аҳамият бермоқда.
Журналист фикрича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсати ушбу вазиятда стратегик жиҳатдан мулоқот ва ҳамкорлик учун самарали ҳисобланади. К.Путц "Озодлик" радиоси ходими Брюс Паньернинг сўзларига асосланиб, “Агар Марказий Осиёда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга уриниш учун жавобгар бўлган битта одам бўлса, демак у инсон Ўзбекистон Республикаси Президентидир”, дея таъкидлайди.
Унинг фикрича, Ўзбекистон раҳбарининг ҳамкорликка содиқлик, айниқса, Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва ушбу жараёнларга Aфғонистонни жалб қилишдаги интилишлари унинг ўзига хос тутумига чизгилардир.
Мақолада Президент Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар раҳбарлари билан фаол ҳамкорлик қилиб, минтақада коронавирус тарқалишига қарши биргаликда курашишга ҳаракат қилаётгани айтилади. Муаллифнинг фикрича, Ўзбекистоннинг ҳозирги фаолияти уни коронавирусга қарши курашнинг минтақавий мувофиқлаштирувчисига айлантирмоқда.
Путцнинг сўзларига кўра, Aфғонистон ушбу минтақада COVID-19 инфекцияси билан энг оғир зарарланиши мумкин бўлган ҳудуд бўлиб, эпидемияга қарши ўз кучлари билан кураша олиши даргумон. Бунга мамлакатда фуқаролар урушининг узоқ йиллар давом этгани, қийин сиёсий ва иқтисодий вазият ҳукм сураётгани сабаб. “Шу боис Ўзбекистон томонидан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамининг жўнатилгани муҳим ва ўз вақтида амалга оширилди”, дейди у.
Шу ўринда муаллиф мамлакатимизнинг яна бир қўшни давлат – Қирғизистонга ун, ҳимоя комбинезонлари, қўлқоплар, респиратор ва бошқа товарларни етказиб берганини ҳам қайд этади.
Материалда келтирилишича, Ўзбекистон пандемия шароитида бошқа давлатлар тақдирига бефарқ бўлиш мумкин эмаслигининг моҳиятини яхши англайди. Вазиятни ана шундай аниқ тушуниш бугунги кунда шерик ва қўшниларга ёрдам бераётган Ўзбекистон интилишларининг диққат марказида бўлиб келмоқда.