The Sunday Indian журнали сайёҳларни Ўзбекистонга чорламоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ҳиндистоннинг етакчи нашрларидан бири бўлган The Sunday Indian журнали ўз саҳифаларида мухбир Савраб Кумар Шахининг медиа-тур доирасида мамлакатимизга амалга оширган ижодий сафари асосида тайёрлаган мақоласини чоп этди.
Эслатиб ўтамиз, сафар Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган эди.
С.Кумар ўз мақоласида Ўзбекистонга саёҳати давомидаги мамлакатимизнинг гўзал ва бетакрор Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Ўзбекистоннинг ўзига хослиги тарих ва замонавийликнинг уйғунлигидир”, деб ёзади журналист. Ўзбекистонга келган сайёҳлар кўп асрлик тарихга эга ноёб меъморий обидалар билан бир қаторда замонавий иншоотлар, равон йўллар, истироҳат боғлари ҳамда шарқона бозорларни кўришлари мумкин.
Мақолада ҳар қандай нозиктаъб сайёҳни ҳам бефарқ қолдирмайдиган, бир-биридан мазали ўзбек миллий таомлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.
С.Кумарнинг таъкидлашича, мамлакатимизга келган сайёҳ албатта ўзи билан Ўзбекистонни эслатиб турувчи ҳунармандчилик буюмлари, миллий кийим ва матолари, қўлда тўқилган ипак гиламлардан олиб кетади.
Мухбир ўз мақоласини Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ҳақида ҳикоя қилувчи мунаввар фотолавҳа билан безатган.
“Жаҳон” АА