ТИВ 13-14 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ташқи ишлар идоралари раҳбарлари даражасида учта минтақавий тадбир ўтказилишини маълум қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Яқин кунларда Самарқанд шаҳри яна бир бор қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказиладиган масканга айланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, 13 апрель куни ушбу шаҳарда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги мавжуд вазиятни кўриб чиқадилар.
14 апрель куни эса Самарқандда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси ва Қозоғистон делегациялари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси иштирокида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Унда халқаро кун тартиби ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, қўшма дастурлар ижроси ҳамда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиши учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси кўзда тутилган.
Шу куни Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви бўлиб ўтади.
«Дунё» АА