ТИВ: Айни пайтда Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистонда ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қўшни Қозоғистондаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб бормоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ТИВ маълумотига асосланган ҳолда.
«Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатия ваколатхоналари – Нур-Султондаги элчихонаси, Олма-ота ва Оқтовдаги Бош консулхоналарида тезкор штаблар ташкил этилди. Қийин аҳволда қолган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейилади ТИВ хабарида. - Талабалар билан мунтазам алоқа ўрнатилган. Уларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Нур-Султон шаҳридаги аэропортда парвозини кутаётган фуқаролар иссиқ овқат билан таъминланди.
Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан уларнинг қариндошлари ва яқинлари ўртасида алоқа ўрнатиш юзасидан тезкорликда кўмак кўрсатилмоқда.
Олма-отадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар «Uzbekistan Airways» компаниясининг навбатдаги рейслари орқали Ватанга қайтарилади. Ҳозирги пайтда Олма-ота аэропорти ёпиқлигича қолмоқда.
Ўзбекистоннинг дипломатия ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада бўлиб турибди. Айни пайтда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ».
Вазирлик зарурат туғилганда Ўзбекистон фуқаролари исталган вақти мамлакатимизнинг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Оқтов (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатия ваколатхоналарига мурожаат қилиши мумкинлигини эслатган.
/«Дунё» АА/.