ТИВ раҳбари Миср элчисини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Мисрнинг мамлакатимиздаги элчиси Амира Фаҳмини қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Миср ҳамкорлиги барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан томонлар биргаликда чоралар кўришга тайёрлиги таъкидланди.
Бўлажак тадбирлар жадвали, хусусан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Миср Ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши ва икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш истиқболлари, жумладан, ишбилармон доираларнинг бевосита алоқаларини рағбатлантириш, бизнес форумларни ташкил этиш, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги томонларнинг ўзаро муносабатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Миср делегациясининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирокига доир ташкилий жиҳатлар муҳокама қилинди.
(«Дунё» АА)