ТИВ раҳбари ўринбосари ва Украина элчиси икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифларни кўриб чиқишди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов бугун, 8 июль куни Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати манбасида келтирилишча, суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама Ўзбекистон – Украина ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқотда жорий йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон - Украина кун тартиби, жумладан, турли даражадаги учрашув ва қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.
Украинанинг мамлакатимиздаги элчиси этиб тайинланган Николай Дорошенко 1 июль куни Ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиғи нусхасини топширган эди.
UzA