ТИВ раҳбари Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёни ва республика ташқи сиёсат курсини ёритишда фаоллик кўрсатаётган журналистларга ташаккурномалар топширди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида миллий ОАВ вакиллари ва ТИВ ҳузурида доимий аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш, давлат ва жамоат бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Журналистларни касб байрами билан табриклар экан, Владимир Норов оммавий ахборот воситалари вакиллари мамлакатимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларни дунё ва мамлакатда рўй бераётган жараёнлар ва ҳодисалар ҳақида хабардор қилишда муҳим ўрин тутишини эътироф этди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилиши таъкидланди. Ташқи сиёсат идорасининг матбуот вакиллари билан конструктив мулоқот олиб бориш, ТИВ ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича ОАВ билан яқин ҳамкорликни амалга ошириш, Ўзбекистон дипломатияси тўғрисида холис ва ишончли маълумотларни тақдим этишга тайёрлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ташқи сиёсатга доир мавзуларни ёритишга ихтисослашган тажрибали журналистлар орасидан экспертлар гуруҳи ташкил этиш режалаштирилгани эълон қилинди. Шунингдек, жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича ОАВ учун тренинглар ва семинарлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Учрашув доирасида Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва республика ташқи сиёсатини фаол ёритгани учун қатор миллий ва хорижий журналистларга ташаккурнома топширилди.
“Дунё” АА