ТИВ Ўзбекистоннинг халқаро шартномавий-ҳуқуқий фаолиятига илмий ва академик доиралар вакилларини жалб қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлигининг тўрт йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ЖИДУ билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси ходимлари, илмий-академик доиралар вакиллари ва талабалар иштирок этдилар.
Давра суҳбати давомида қонун нормалари амалда бажарилишининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларини тузишда уларнинг Конституция, қонунлар ва республиканинг миллий манфаатларига жавоб беришини ҳуқуқий асослашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Иштирокчиларга халқаро шартномаларни инвентаризация қилиш, уларнинг ижросини таъминлаш ва амалга оширилиши юзасидан мониторинг қилиш бўйича ишлар юзасидан ҳам маълумот берилди.
Давра суҳбати якунида ЖИДУ профессор-ўқитувчиларини халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни илмий экспертизадан ўтказиш бўйича ишларга жалб қилиш, халқаро ҳуқуқ ва халқаро шартномалар ҳуқуқи фанларини ўқитиш сифатини янада яхшилаш бўйича бир қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
«Дунё» АА