ТИВда бўлиб ўтган учрашувда ХМТ бош директори ташкилот Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Жильбер Унгбо билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этдилар.

Жильбер Унгбо Ўзбекистонни ХМТ Бошқарув кенгашига сайлангани билан табриклаб, ташкилотнинг республикада амалга оширилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

Музокараларда Ўзбекистоннинг ХМТ билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш, жумладан, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва қўшма тадбирлар ўтказиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.