ТИВда ЕХҲТ ДИИҲБ Референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, вазир ўринбосари Альберт Йонссонни жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумни кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси ўз ишини бошлагани билан табриклади.
Учрашувда ДИИҲБ кузатувчилар миссиясининг конституциявий референдумни ўтказиш жараёнининг барча даражадаги иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Бюронинг сайловни кузатиш бўйича аввалги миссиялари фаолиятининг самарадорлиги, хусусан, Ўзбекистон сайлов қонунчилигини такомиллаштириш доирасидаги ҳиссаси қайд этилди.
Конституциявий референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида томонлар очиқ ҳамда конструктив ҳамкорликка тайёрлиги таъкидланди.
«Дунё» АА