ТИВда Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТИВда Европа Иттифоқи вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун Глобал дарвоза» мавзусидаги биринчи халқаро конференция якунлари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Хусусан, Европа давлатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдиновнинг ЕИ делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан билан учрашувида томонлар ушбу тадбир доирасида эришилган келишувларни самарали амалга ошириш, жумладан, минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тегишли қўшма «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, унга рақамлаштириш, яшил иқтисодиёт, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши каби соҳаларда аниқ лойиҳаларни киритиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, икки томонлама ва минтақалараро форматдаги бўлажак тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
«Дунё» АА