ТИВда Европа комиссияси директори билан учрашув бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Самарқандда бўлиб ўтган Осиё хотин-қизлари форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Европа комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича Бош директоратининг инсон тараққиёти, миграция, бошқарув ва тинчлик бошқармаси директори Эрика Герретсен билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Эрика Герретсен юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мавқеини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Учрашувда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи кун тартибини амалий бойитиш муҳимлиги қайд этилди.
Бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.